

Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.
Манбанинг хабар беришича, 26 ёшли сербиялик футболчи шартномаси билан боғлиқ ноаниқлик туфайли эътибор марказида турибди.
Влахович "Ювентус"да 2022 йилнинг январидан бери ўйнаб келади. Унинг амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. У 2025/26 йилги мавсум 18 ўйинда 6 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди. Transfermarkt уни 35 миллион еврога баҳоламоқда.



