"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади

Mirjalol Normatov
20 фев 2026, 21:41
Жамоамиз янги мавсумда энг юқори мақсадларни ўз олдига қўйган ва таркибни шакллантириш борасида ҳам режали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бекободнинг "Металлург" клуби сербиялик яна бир футболчи Бранимир Йочич билан шартнома имзолади. Маълумот учун, сербиялик футболчи 1+1 кўринишдаги битимга имзо чекди. 

31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи фаолияти давомида "Мейчжоу", "Текстилас", "Мазия С&РC", "Младост ГАТ", "Рудар", "Спартак", "Цента" ва "Палич Коминг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Бранимир Йочич 2025 йил Хитой Суперлигаси вакили "Мейчжоу" таркибида 25 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та гол уриб, 1 та голли узатма етказиб берган.  

"Йочич янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз".

Бранимир Йочич
Туғилган санаси:
30.11.1994
Туғилган жойи: Сомбор, Сербия
Бўйи: 1.84
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Мейчжоу", "Текстилас", "Мазия С&РC", "Младост ГАТ", "Рудар", "Спартак", "Цента", "Палич Коминг".


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати