Месси Саудия кийим-кечак брендининг юзига айланди

Оқил Абдубарноев
12 мар 2024, 22:02
Лионель Месси Саудия Арабистони кийим-кечак брендининг рекламасида суратга тушди.

“Интер Майами” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи “Sayyar” брендининг юзига айланди.

Бугун бренднинг Twitter аккаунтида Мессининг анъанавий араб эркаклар кийимида суратга тушгани акс этган видео эълон қилинди.

ВИДЕО


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: “Sayyar” брендининг Twitter аккаунти