Мауро Икардининг турмуш ўртоғи: «Мени бир нарса тинчлантирмоқда»

Narzulla Saydullayev
24 май 2018, 09:25
«Интер» ҳужумчиси Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара футболчи ЖЧ-2018га олиб кетилмагани ҳақида гапириб ўтди.

«Мауро – Аргентина ва Сампаолининг келажакдаги асосий ҳужумчиси эканлиги мени тинчлантирмоқда.

Балки, ҳали вақт келмагандир, Мауро сабр билан терма жамоада ўйнашни кутмоқда.

У терма жамоада бўлишга ҳақли. У ажойиб ўйин намойиш этмоқда», – дейди Ванда Нара.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net