Матузалем уч ойга дисквалификация қилинди

12 янв 2018, 00:59
“Шахтёр”, “Наполи” ва “Лацио” клубиларининг собиқ футбочлиси, айни пайтда Италия тўртинчи дивизиони “Монтероси” клубида тўп тепаётган ярим ҳимоячи Франселино Матузалем уч ойга дисквалификация қилинди.

Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

37 ёшли бразилиялик футболчиги “Фламиния” клубига қарши баҳсда бош ҳакам ўта қўпол ўйини учун қизил карточка кўрсатди. Футболчи эса ҳакамнинг қўлидаги карточкасини уриб юборди ва уни ҳақорат қилиб, таҳдид қилди. Ушбу ҳатти ҳаракат учун футболчи 10 апрелга қадар учрашувларда майдонга туша олмайди.


Манба: Football Italia