Маттеус: "Бу мен кўрган энг кучли "Бавария"

Aslanov Jasurbek
30 сен 2024
"Бавария" собиқ ярим ҳимочиси Лотар Маттеус Венсан Компани қўл остидаги "Бавария"нинг ўйинига баҳо берди.

"Бу мен кўрган энг кучли "Бавария". Менимча, Пеп Гвардиола давридагидан ҳам яхшироқ, чунки бу жамоа фақат олдинга ўйнаяпти.

Тўғри, бу нарсалар кучсизроқ рақибларга қарши баҳсларда кўриняпти, аммо кеча "Байер" билан ўйинда устунлик, ҳамжиҳатликнинг гувоҳи бўлдик.

Сўнгги 7-8 ой мобайнида икки марказий ҳимоячи ўринли танқил қилинди, Компани эса уларни тўғри йўлга қайтарди. "Бавария"ни томоша қилиш яна ёқимли бўлиб қолди" - дейди Маттеус.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport