

"Кечагина фарзандимга ўзим иштирокимдаги видеони кўрсатгандим. У менга: "Ўшанда ҳам семиз бўлган экансиз", деб айтди. Менинг танам доимо шундай: доимо қорним чиққан, Роналдудаги каби қорин мушакларим чиқмаган.
Мен ҳеч қачон атлет бўлмаганман, доимо ҳаётдан завқ олиб яшаганман. Албатта, доимо машғулотларда қатнашганман, лекин спорт залларига бориб алоҳида шуғулланмаганман, диета тутмаганман.
Кейинчалик ўзимга эътибор қилишни бошладим. Танам доимо бир хил бўлган, барқарор ўйин кўрсатганман. Орадан бир қанча вақтлар ўтиб, менда ортиқча вазн борлигини айтишди. Мен учун бу нормал ҳолат", - деди Марсело.



