Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026, 11:39
"Арал" қишки трансферлар ойнасида таркибга россиялик ҳужумчи Марк Красновни таклиф қилди.

Легионер форвард жамоадаги норасмий дебютини ҳам ўтказди ва 1 та гол урди. Биз ундан янги жамоаси ҳақидаги фикрларини сўрадик. 

"Илк таассуротларим ажойиб, "Арал" яхши жамоа экан. Жамоа юқори лигага чиқишни мақсад қилган. Шундай экан, барчаси аъло даражада. Жамоага келишим тасодифан рўй берди, раҳбарият таклиф билан чиқди. Якунда музокаралар олиб бордик. 

Клуб менга, мен уларга ёрдам беришни истайман. Раҳбарларимизга бунинг учун миннатдорлик билдираман. Жамоамиз ажойиб, мураббийлар ва футболчилар мослашишда кўмаклашмоқда. Ички муҳитимиз аҳил. Мураббий футболчилар билан кўпроқ мулоқот қилади. Ходимлар ўз ишига профессионал тарзда ёндашади.

Ҳа, дебют голимни урдим. Пенальтидан бўлса-да, бу амалга ошганидан хурсандман", – дейди Марк Краснов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia