Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди

Khoja
26 дек 2025, 10:19
"Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадонага тегишли футбол формаси "Matchday Football Auctions" савдосида 152 000 еврога сотилди.

Майка 123 000 еврога сотилди, аммо 23% комиссия туфайли унинг ҳақиқий нархи 152 000 еврони ташкил этди. Бу Марадонанинг клуб формалари орасида кимошди савдосида сотилган энг қиммат формага айланди.

Марадона бу формани 1984-йилги Cопа дел Рей финалида "Барселона" сафида кийган, улар ўшанда "Атлетик Билбао"га 1:0 ҳисобида ютқазишган. Ўйиндан кейин майдонда жанжал келиб чиққан, натижада Марадонанинг формаси йиртилган.


KhojaМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo