"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin

Khoja
14 янв 2026
"Манчестер Юнайтед" клуби Майкл Кэррик бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг биринчи тахминий трансфер номи маълум бўлди.

The Guardin нашрига кўра, жамоага "Ал Ҳилол" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш қўшилиши мумкин.

Манбага кўра, мавсум охиригача бош мураббий масаласи ҳал бўлгач, "қизил иблислар" ярим ҳимояни мустаҳкамлашни режалаштирмоқда ва Невеш клубнинг асосий мақсади ҳисобланади. Унинг трансфери тахминан 23 миллион еврога тушиши хабар қилинмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Невеш ва бошқа трансфер мақсадлари учун маблағга эга. Агар клублар барча шартларни келишиб олса, пул ажратилади.


KhojaМуаллиф
Манба: The Guardin