"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимоячи Каземиро бўйича аввал қабул қилинган қарор ўзгаришсиз қолади.

BBC'нинг хабар беришича, бразилиялик футболчи мавсум якунида клубни тарк этиши аниқ.

Каземиро январь ойида мавсум охирида МЮдан кетишини маълум қилганди. У Манчестер клубида 4 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

34 ёшли Каземиро жорий мавсум Англия чемпионати доирасида 29 та расмий ўйинда 7 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Аввалроқ миш-мишлар даражасида Англия чемпионати етакчиси бўлиб турган Лондоннинг "Арсенал" клуби Каземирога қизиқиш билдиргани айтилганди.  


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC