

“Қизил иблислар" бразилиялик футболчининг трансферини шу ёзда расмийлаштирмоқчи. МЮ ҳужумчининг трансфери учун 100 млн евро тўлашга тайёр.
Рафиньянинг "Барселона" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Каталония клуби сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



