"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?

Sherzod Nurmatov
19 мар 2026
"Шаҳарликлар" Пеп Гвардиоланинг келажаги бўйича ишончи комил эмаслиги ва унга ўринбосар қидираётгани оммага маълум.

Табиийки, бу хабар испан мураббийнинг ўзига ҳам етиб борган. "Diario Sport" маълумотларига қараганда, вазият кутилганидан тинч. Гвардиола "Манчестер Сити"нинг захира режа ("B" режа)га эга бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда биринчи бўлиб спорт директори Угу Виана хабардор қилинади — у билан мураббий келаси ҳафта учрашиши керак.

Аввал хабар қилинганидек, 22 март куни бўлиб ўтадиган Лига Кубоги финалидан сўнг Гвардиола "Этихад"даги келажаги бўйича якуний қарор қабул қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport