

Бу ҳақда "Sky Sports" маълум қилди.
Манбага кўра, 25 ёшли инглиз футболчиси "Бавария"нинг устувор мақсади ҳисобланади. Келишув тахминан 60 млн еврога баҳоланиши мумкин.
Мюнхен жамоаси ва футболчининг вакиллари ўртасида жиддий музокаралар аллақачон бўлиб ўтган. Гордон "Бавария"нинг Луис Диас билан асосий таркиб учун рақобатлашадиган биринчи танловидир. Футболчига "Барселона" ва "Арсенал" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Шу билан бирга, "ҳаккалар" Англия терма жамоаси футболчисини сақлаб қолишга қатъий қарор қилган.
Гордон 2023 йилнинг январидан бери "Ньюкасл"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 1 июлгача амал қилади. Ўйинчи 2025/26 йилги мавсум 46 ўйинда 17 та тўп киритди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 35 млн еврога баҳоламоқда.



