Лондон умид қилмаяпти, Ноттингем иккиланмоқда: Зинченкони нима кутмоқда?

Sherzod Nurmatov
15 янв 2026
Александр Зинченконинг "Ноттингем Форест"даги келажаги жиддий савол остида қолди.

Британия ОАВга кўра, клуб раҳбарияти украиналик ҳимоячининг ижарасини муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда, гарчи шартномада бундай банд бўлмаса ҳам.

"Форест" ва "Арсенал" ўртасидаги келишув 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган, бироқ шартларни қайта кўриб чиқиш ташаббуси ҳозир тўлиқ "Ноттингем" клуби қўлида. Маълумотларга кўра, Лондонда Зинченкога ишонч билдирилмайди: "канонирлар"нинг кадрлар захираси тўлиқ, футболчининг қайтиши режада йўқ.

Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 10 ўйин ўтказди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади. Зинченконинг "Арсенал" билан битими мавсум охирида тугайди, шу боис ёзда у клубсиз қолиши ҳам мумкин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC