“Локомотив” болалари “Мустақиллик кубоги” совриндори

Narzulla Saydullayev
26 авг 2014, 11:05
Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида 22-25 август кунлари бўлиб ўтган “Мустақиллик кубоги” мусобақасида “Локомотив”нинг 2007-2008 йилларда туғилган болаларидан ташкил топган жамоаси иштирок этди ва фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Турнирда ёш темирйўлчилар “Бунёдкор”, “Истиқлол”, “Спартак” каби жамоаларга қарши майдонга чиқишди.

“Спартак”ни 6:1, “Истиқлол”ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилган “Локомотив”, “Бунёдкор”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. “Бунёдкор” ушбу мусобақа ғолибига айланган бўлса, “Локомотив” шохсупанинг иккинчи поғонасига эга чиқди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Эркин Саидов раҳбарлиги остидаги футбол мактабининг ушбу жамоасига Суннат Рўзиев мураббийлик қилмоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz