Ло Чельсо жароҳат олди

10 сен 2019, 20:44
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо Аргентина - Чили ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Лондон клубининг расмий баёнотида айтилишича, Ло Чельсо жароҳатидан тезроқ фориғ бўлиш мақсадида "шпорлар" базасига келган. У октябрь бошларида сафга қайтиши кутилмоқда.

23 ёшли Жовани "Бетис"дан "Тоттенхэм"га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага ўтганди. 


Манба: tottenhamhotspur.com