"Ливерпуль" эгалари клубдаги улушининг бир қисмини сотди

Оқил Абдубарноев
29 сен 2023, 00:50
Fenway Sports Group "Ливерпул"даги улушининг бир қисмини Dynasty Equity инвестиция компаниясига сотди. Бу ҳақда мерсисайдликлар клуби расмий сайти хабар берди.

Транзакция суммаси ошкор этилмаган. Шу билан бирга, пресс-релизда келтирилишича, маблағлар пандемия даврида юзага келган банк қарзларини тўлаш, "Энфилд"ни кенгайтириш, ўқув-машғулот марказини қуриш, Мелвуддаги базани қуриш ва трансфер харажатларига йўналтирилади.

"Ливерпуль" айни дамда Англия чемпионати турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола жамоаси "Манчестер Сити"дан икки очко ортда қолмоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com