"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда

Administrator
15 янв 2025
"Ливерпуль" ҳужумчи Стефанос Цимаснинг трансферига қизиқмоқда.

19 ёшли ўйинчи "Нюрнберг"да ПАОКдан ижара асосида ўйнамоқда.

Клуб ўйинчини ёзда белгилаб қўйилган 25 млн еврога қайта сотиш учун 18 млн евролик харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.

"Ливерпуль" "Нюрнберг" билан ҳам, футболчи билан ҳам алоқага чиқди. Аммо, грек футболчисига Бундеслига, "Челси", "Брайтон" ва "Астон Вилла" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Цимас жорий мавсум 2-Бундеслига доирасидаги 14та ўйинда 8та гол ва 2та ассист қайд этди. Форвард Грециянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасида ҳам ўйнайди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sport