

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, француз клуби "Реал" форвардини ўз сафига қўшиб олиш учун расмий сўров юборган. Томонлар январь ойида уни ижарага олиш бўйича музокараларни бошлаган.
"Лион" аллақачон футболчига ўз режасини тақдим этган. Ижара муддати 2026 йилнинг июнига қадар бўлиши тахмин қилинмоқда.
Эндрик барча вариантларни кейинги ойда кўриб чиқади, бироқ бу вариантни қишда энг мақбул ечим деб ҳисоблайди, дея таъкидлайди Романо.
19 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ҳали "Реал" сафида майдонга тушмади.



