

Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган "Сабаҳ" ўз майдонида "Габала"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз бу баҳсда жамоаси таркибида тўлиқ ҳаракат қилди, 73-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
Бу ғалабадан сўнг "Сабаҳ" турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 9 ноябрь куни "Кяпаз"га қарши ўтказади.



