

Унда "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ"га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубокнинг финалига йўл олди. Жамоаларнинг биринчи учрашувида 2:2 ҳисобидаги натижа қайд этилганди.
Ушбу баҳсда Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва баҳснинг 74-дақиқасида захирага олинди.
Шунингдек, Раҳмоналиев жамоаси кейинг турда Озарбайжон чемпионлигини қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун "Сабаҳ" "Карвон" жамоасини мағлуб этиши ва "Қорабоғ" ўз баҳсида ғалаба қозонмаслиги лозим бўлади.



