

29 ёшли футболчига Ла Лиганинг "Вильярреал" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль" раҳбарияти ҳам ўйинчи билан ёзда хайрлашишга тайёр.
Жердан "Ливерпуль"да 2018 йилнинг июлидан бери ҳаракат қилади. Унинг "қизиллар" билан шартномаси келаси мавсумнинг сўнггида якунига етади.
Шакири ўтган мавсум Премьер-лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



