Ла Лига қайтди! Илк ўйинда "Бетис" "Севилья" қаршисида ожиз қолди

12 июн 2020, 02:59
Хабарингиз бор, Испания чемпионати баҳслари ҳам коровирус пандемияси туфайли март ойида тўхтатилганди. Узоқ давом этган паузадан кейин Пиреней ярим оролига футбол нафаси кириб борди.

Бугун Ла Лиганинг 28-тури доирасида "Севилья" ва "Реал Бетис" клублари ўзаро тўқнаш келди.  "Рамон Санчес Писхуан" стадионида ўтказилган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди. Учрашувда ҳисобни 56-дақиқада Лукс Окампос (пенальтидан) очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтганидан кейин "Севилья" ярим ҳимоячиси Фернандо 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Бу ғалабадан кейин Хулен Лопетеги шогирдалри ҳисобидаги очколар сони 50тага етиб, мусобақа жадвалининг 3-поғонасига яхшилаб жойлашиб олди. "Бетис" эса 33 очко билан (ҳозирча) 12-ўринда турибди.

Ла Лига турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

"Севилья" – "Бетис" 2:0 

12 июнь, 01.00, "Рамон Санчес Писхуан"

Голлар:

1:0 – 56, Окампос (п), 2:0 – 62 Фернандо.

"Севилья" – Вацлик, Кунде, Регилон (Васкес, 80), Диего Карлос, Навас, Жордан, Фернандо, Оливер Торрес (Эскудеро, 80), Окампос (Банега, 71), де Йонг (Эн-Несири, 71), Мунир (Сусо, 74).

"Бетис" – Роблес, Эмерсон, Сидней (Феддаль, 46), Бартра, Морено (Педраса, 78), Родригес, Каналес, Фекир, Аленья (Хоакин, 69), Тельо (Лайнес, 61), Иглесиас (Морон, 69).

Огоҳлантиришлар:

Эмерсон (49), Бартра (54).







Манба: championat.asia