

Дарвозабон бу натижага эришган тўртинчи шахс бўлди. Эътиборлиси, Куртуа "қуруқ" ўйинлар бўйича энг яхши фоизга эга. Бельгияликдан ташқари 3 нафар дарвозабон бу кўрсаткичга етган: Икер Касильяс (714 тадан 254 та "қуруқ" баҳс, 35%), Франсиско Буйо (450 (179), 40%) ва Мигель Анхель (326 (122), 37%).
Куртуа 246 ўйиндан 100 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган (41%).



