Кураньи "Динамо"да қолишни истамоқда

Aziz Tukhtamuradov
19 дек 2014, 20:30
"Динамо" спорт директори Гурам Ажоевнинг айтишича, Владимир Гранат ва Кевин Кураньилар билан келишувларни узайтириш масаласида музокаралар олиб борилади.
Унинг сўзларига кўра германиялик футболчи жамоада қолишни истамоқда. Россиялик футболчи билан эса яқинда бу масалада гаплашиб олинади.

"Гранатнинг вакиллари билан гаплашиб олишимиз зарур. Буни яқин орада ҳал қиламиз. Шундан сўнг қарор қабул қиламиз. Кураньига келадиган бўлсак, у ҳозир таътилда. Аммо, унинг жамоамизда қолишни исташи аниқ", - дейди Ажоев.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru