Кроос "ГФР олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025, 16:22
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германияда юксак орденга лойиқ кўрилди, деб хабар берди Мадрид клуби матбуот хизмати.

Маросим "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтди.

Мукофотни футболчига Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширди. Маросимда "Реал" президенти Флорентино Перес, бош мураббий Хаби Алонсо, шунингдек, футболчилар Федерико Вальверде ва Антонио Рюдигер иштирок этди.

Кроос 2024 йилда фаолиятини якунлади. У "Реал" билан Испания чемпионати ғолиблигини 4 марта, Чемпионлар Лигасини 5 марта, Испания Суперкубоги ва УEФА Суперкубогини 4 марта қўлга киритган. "Бавария" билан эса Германия чемпионатини 3 марта, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини 1 мартадан ютган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com