Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2025, 17:44
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Ливерпуль" вингери Федерико Кьезанинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичи ўйинларида миллий терма жамоа сафида ўйнамаслигини айтди.

"Мен у билан тез-тез гаплашиб тураман. Ҳар биримизда ўзига яраша ташвиш бор, қарорларни ҳурмат қилишимиз керак. Бир-биримизга нима дейишимизни жуда яхши биламиз ва мен ўйинчининг менга айтганларини инобатга олишим керак. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман", – деди Гаттузо.

28 ёшли футболчи ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.

Италия терма жамоаси 13 ноябрь куни Молдова ва 16 ноябрь куни Норвегия билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano