Кейта жароҳат олди

Alisher
31 окт 2021, 12:40
"Ливерпуль" хавбеки Наби Кейта "Брайтон" (2:2)га қарши ўйинда жароҳат олди.

26 ёшли гвинеялик футболчи биринчи таймни охирига етказа олмади. У 20-дақиқада жароҳат олди ва уни Алекс Окслейд-Чемберлен алмаштирди.

Ярим ҳимоячининг жароҳат тафсилотлари тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Кейта жорий мавсум АПЛ доирасида 7та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/LFC