

Хонданинг туғишган акаси ва менежери, уни "Нефтчи"га таклиф қилди. Бу маълумотни "Нефтчи" жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Рустам Аллахвердиев ҳам тасдиқлади.
"Хонда борасидаги хабарлар ҳақиқат. Футболчининг менежерлари уни "Нефтчи"га таклиф қилишди. Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Ҳали расмий ҳеч нарса йўқ", - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Хонда ўз вақтида "Милан" клуби шарафини ҳимоя қилган.



