Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Бунёдкор"ни минимал ҳисобда енгди

Оқил Абдубарноев
14 апр 2026
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига. 7-тур

"Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:1

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Ислом Азимов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Гол: 0:1 – 45, Йован Жокич

🔵"Бунёдкор": 16. Федерико Ботти, 4. Нажмиддин Нормуродов, 17. Музаффар Олимжонов (11. Сардор Абдунабиев, 78), 19. Наримонжон Аҳмаджонов, 6. Бобурбек Йўлдошев, 23. Асадбек Раҳимжонов (7. Шаҳбоз Умаров, 78), 15. Марко Бугарин (47. Садриддин Ҳасанов, 46), 66. Азизбек Тўлқинбеков, 77. Билолхон Тошмирзаев (10. Амир Тўрақулов, 64), 9. Матия Кривокапич (8. Дмитрий Плетнёв, 46), 28. Самандаржон Мавлонқулов.

Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 13. Муҳаммаджон Ҳакимов, 14. Шаҳзоджон Неъматжонов, 27. Ислом Анваров.

⚪️"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Иззатилло Пўлатов, 20. Анваржон Ғофуров (С), 4. Боян Цигер, 34. Фарруҳ Сайфиев, 23. Йован Жокич, 8. Владимир Йовович (77. Ратиньо, 71), 10. Жамшид Искандеров (11. Асилбек Жумаев, 82), 7. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Халил Йўлдошев, 71), 22. Алишер Одилов (9. Хуршид Ғиёсов, 61), 32. Зоран Марушич (18. Стипе Перица, 61)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 30. Рустамбек Фомин.

Ўйин якунланди.

90+4. Ғиёсов яккама-якка вазиятда гол ура олмади, Ботти ўз маҳоратини намойиш этди.

90+1. Перицанинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90. Жумаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Ботти қайтарди.

89. Йўлдошев тепган тўпни Ботти эгаллади.

2171 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатяпти.

84. Хавфли вазият! Йўлдошевнинг зарбасини Ботти қайтарди, қайтган тўпни Ғиёсов дарвозага тўғрилай олмади!

82. “Нефтчи”да ўзгариш.

81. Умаровнинг бурчакдан узатмасини шериги зарбага айлантира олмади.

78. “Бунёдкор”да икки ўзгариш.

78. ”Нефтчи” қулай имкониятдан фойдалана олмади.

75. Искандеровнинг бурчакдан узатмасини Ботти уриб юборди.

71. “Нефтчи”да икки ўзгариш.

66. Зарба! Искандеровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

64. “Бунёдкор”да ўзгариш.

61. “Нефтчи”да икки ўзгариш.

60. Зарба! Одилов чап қанотдан юриш қилиб, бир нечта ҳимоячини алдади, аммо унинг якуний зарбасига аниқлик етишмади.

58. Тошмирзаевнинг ўнг қанотдан узатасига ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

54. Хавфли вазият! Сайфиевнинг яна бир узатмасидан сўнг Ботти рақиб ҳужумини бузди.

54. Мавлонқулов тепган тўп Эргашевнинг қўлларига бориб тушди.

52. Зарба! Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Исмоилов бош билан зарба йўллади, Йўлдошев тўпни қайтарди.

48. Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди. “Бунёдкор”да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. ГОЛ! Тайм сўнгида "Нефтчи" ҳисобни очди! Жокич Искандеровнинг узатмасини дастлаб шерикларига узатишга уринди, сўнгра ҳимоячилардан қайтган тўпни кучли зарб билан дарвоза тўрига жойлади!

IMG_20260414_210837.jpg

44. Яна бир ҳужум, Тошмирзаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. “Нефтчи”да яна бир ҳужум. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Ботти эгаллади.

41. “Нефтчи” комбинацион ҳужум ташкиллаштирди, сўнгги паллада Тошмирзаев ишончли ҳаракат қилди.

38. Зарба! Тошмирзаев рақиб жарима майдонига кириб, чап оёқда зарба йўллади, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди.

36. Жокичнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

34. Зарба! Ўнг қанотдан узатмани якунлашда рақиб жарима майдонида турган Пўлатовга бироз аниқлик етишмади.

31. Тўлқинбековнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

29. Нормуродов ўнг қанотдан узатмани майдон ташқарисига чиқариб юборди.

27. Тошмирзаевнинг узатмасини Цигер майдон ташқарисига чиқариб юборди.

25. Зарба! Ботти Исмоилов билан бирга-бир вазиятда қаҳрамонлик кўрсатди.

24. Абдусаломов Ғофуровни алдаб ўтишга уриниб кўрди, лекин уддасидан чиқа олмади.

21. Зарба! Искандеров тепган тўпни Ботти қайтарди, қайтган тўпни Нормуродов тепиб юборди.

20. Абдусаломов қўл билан ўйнади. Стандарт вазият.

19. Бурчак тўпи комбинацион тарзда бошланди ва Искандеровнинг хавфли зарбаси билан якунланди, Жамшидга бироз аниқлик етишмади.

18. Сайфиев чап қанотда каттта тезликда олдинга бориб, зарба йўллади, Ботти қийинчилик билан тўпни қайтарди.

15. Зарба! Мавлонқуловнинг рақиб жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Қолаверса, у офсайдда қолган экан.

14. “Нефтчи”нинг ўнг қанотдан узатмаси Одиловнинг зарбаси билан якунланди, аммо Йўлдошев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

10. Ўнг қанотда Аброр Исмоилов чиройли тарзда доғда қолдириб, марказ томон пас берди, аммо Бобурбек Йўлдошев ҳушёрликни бой бермади.

7. Бурчак узатмасини Сайфиев бартараф этди.

6.Абдусаломовнинг чап қанотдан узатмаси йўлига Пўлатов тўғаноқ бўлди.

5. Тўлқинбеков олисдан олдинга чиқиб кетган Эргашевни жазоламоқчи бўлди, зарба ноаниқ.

4. Йовович кросс пас орқали Исмоиловни олдинга бошлади, аммо узатма яна ноаниқ.

3. Йовович Одиловни олға бошлади, “Нефтчи” вингери тўпга ета олмади.

1. Мезбонлар илк ҳужумни чап қанотдан ташкиллаштирди, аммо якунда Кривокапич тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

1000129022.jpg1000129026.jpg

Жамоалар майдонга чиқишди. “Бунёдкор” тўқ кўк, “Нефтчи” оқ-қора либосларда ўйнайди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia