

Майкл Кэррик футболчиларга муносиб баҳо бериб, улар ҳам мукофотларга лойиқ деб ҳисобламоқда.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи жамоа сардори Бруну Фернандешни PFA талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатди:
"Менимча, у фантастик мавсум ўтказмоқда. Мен овоз берадиган футболчилар кўп эмас, лекин мен ўз овозимни унга берардим. У жамоамизга катта таъсир кўрсатиб, майдонда ўзини исботлади ва бу каби муҳокамаларда иштирок этишга муносиб.
Албатта, мен у бу совринни қўлга киритишини истардим. Бу клубда нима бўлаётгани, жамоа қандай ўйнаётгани ва Бруну қандай ўйин намойиш этаётгани кўп нарсани англатади. Якун қандай бўлишини кўрамиз, лекин ҳозирги пайтда мен ундан жуда мамнунман", – деди Кэррик.



