

32 ёшли англиялик ҳимоячи билан келишув 30 июнь куни якунига етади.
"Жамоага баланс керак, биз таркибда ёш, иқтидорли футболчиларни кўришни истаймиз. Марказда оптимал баланс керак ва уни тажрибаси катта футболчилар ушлаб тура олади.
Бунинг баҳосини баҳолаш қийин. Харри клубда катта тажрибага эга бўлди. Унинг кетиши бошқа масала ва биз буни аҳамиятини тушунишимиз керак.
Харри - ажойиб шаҳс. У яхши фаолият ўтказди ва умид қиламанки, унда барчаси олдинда. У клуб билан катта йўлни босиб ўтди ва тажрибаси кўп нарсалардан сўзлайди.
Унинг қандай футболчи эканлигини биламиз. Ўтган баҳсда Харри зўр ўйнади, сифати, тажрибаси ва характери билан жамоага ёрдам берди. У бизга керак", - деди Кэррик.



