

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, "Лос-Анджелес" клуби бразилиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олиш борасида яққол пешқадамлик қилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти таркибни ёшартириш ва юқори маош олувчи фахрий футболчилардан воз кечишга қарор қилган. Каземиронинг ўзи ҳам "қизил иблислар" лагеридаги фаолияти якунига етганини тушуниб етган.
Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни "Манчестер Юнайтед" Каземиро мавсум якунида жамоани тарк этишини расман эълон қилган эди. У 2022 йилда "Реал Мадрид"дан инглиз клубига ўтганди. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи барча турнирларда 146 та ўйин ўтказиб, 21 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" портали 33 ёшли футболчини айни дамда 8 миллион еврога баҳоламоқда.



