

Маълумотларга кўра, Каванининг "Райо Вальекано"га ўтишида асосий муаммо футболчининг маоши пасайиши бўлади. Агар испан клубига кўчиб ўтса, МЮдан кўра сезиларли даражада паст маош олади.
Аввалроқ манчестерликлар 2021/22 йилги мавсум якунлангач, клуб ва футболчи ўртасидаги келишув ҳам ниҳоясига етиши ва Кавани клубдан кетишини эълон қилишганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 йилги мавсум олдидан бошқа бир таниқли ҳужумчи Радамель Фалькао "Райо Вальекано" сафига бориб қўйишлганди. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.



