Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди”

Nozimov Nig'monxo'ja
10 сен 2023
Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров иштирок этди.

- Ассалому алайкум! Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ўйин жуда шиддатли тарзда кечди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда, бугун майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Боиси, жамоамизга очко жуда зарур эди. Аслида йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Лекин бу футбол, унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. 

Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди. Урганчликлар бор-йўғи иккита хавфли вазият яратиб,ўша ҳолатларни голга айлантиришди. Аслида ўйинда устунлик, тўп назорати жамоамизда бўлди. Бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Энди ушбу учрашувдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз.

- Сизнингча, футболчиларга ҳужумларни якунлашда нима етишмади?

- Йигитлар ҳаракат қилишяпти, аммо таъкидлаганингиздек, негадир ҳужумлар якунига етмаяпти. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги баҳсларда ушбу ҳолатларни бартараф этамиз, деган умиддаман.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати