

Маълумотларга кўра, Камбоджа терма жамоаси 2026 йилги Жануби-шарқий Осиё (ASEAN) Кубогида 9 нафар маҳаллийлаштирилган ўйинчи билан кучайтирилади. Улар орасида ўзбекистонлик 30 ёшли футболчи Алишер Мирзаев бор. Ярим ҳимоячи бугунги кунда “Компонг Дева” клубида ўйнайди.
Ўз вақтида “Сурхон”, “Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари шарафини ҳимоя қилган Мирзаев 2020/21 йилги мавсумдан буён Камбоджа чемпионатида тўп тепиб келади. Хавбек жорий мавсум 12 ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



