Жоэль Кожонинг келажаги маълум

Khoja
16 дек 2024
«Динамо» футболчиси Жоэль Кожо айни вақтда Эронда бўлиб турибди.

Ҳужумчи Теҳронда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.«Истиқлол» жамоаси билан келишув яқин кунларда имзоланади. Бу ҳақида эронлик журналист Эрфан Ҳусайний маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон жамоаси Кожонинг трансферини «Динамо»дан 400 минг долларга сотиб олиши хабар қилинганди. Жоэль Кожо «Динамо»даги икки йиллик фаолияти давомида жами 50 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 26 та гол ва 7 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/kyrgyzF