ЖЧ-2018 рамзи танлаб олинди ФОТО

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016, 07:00
2018 йил Россияла ўтадиган мундиалнинг рамзи "Забивака" номли бўри бўлади.
Расмий рамз бўлишга йўлбарс ва мушук ҳам даъвогар эди. Ғолиб кеча «Вечерний Ургант» кўрсатувида эълон қилинди.

ЖЧ-2018 рамзини эълон қилиш маросимида бразилиялик машҳур футболчи Роналдо ва хорватиялик ФИФА президенти маслаҳатчиси Звонимир Бобан, Россия «Россия-2018» ташкилий қўмитаси раҳбари, РФИ раҳбари Виталий Мутко иштирок этди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионати финалида иштирок этиши боис Москвага кела олмади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru