Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда

Mirjalol Normatov
17 янв 2026, 01:45
Франция термасида ЖЧ-2026дан кейин Зинедин Зиданни бош мураббий этиб тайинлаш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Франция футбол федерацияси, гарчи, мураббий номзоди турнирдан кейин ўйлаб кўрилишини маълум қилган бўлса-да, "L’Équipe" Зидан билан ишлар кетаётганини ёзиб ўтган.

Айни дамда Зиданнинг мураббийлар штабида кимлар ишлаши муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, айни дамда Дидье Дешам Франция термасини бошқармоқда. У 2012 йил ёзида бошқарувга келганди. Шу даврдан буён унинг қўл остида терма 175 ўйинда майдонга тушиб, 113 ғалаба, 32 дуранг ва 30 мағлубият қайд этди ва бир бора жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Équipe