

Итальян клуби 25 ёшли инглизни қишда ижарага олиш бўйича музокаралар олиб борган, аммо муваффақиятга эриша олмаган. Музокаралар ёзда қайта бошланиши мумкин. Агар Давиде Фраттези "Интер"ни тарк этса, трансфер эҳтимоли ошади.
Жонс "Ливерпуль” тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Ливерпулm” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



