“Интер” Боррьеллони ижарага олмоқчи

Tolibjon Qosimov
24 июл 2013
Ўтган мавсумни ижара асосида “Дженоа”да ўтказган ҳужумчи Марко Боррьелло ўз фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин.
Милан клуби раҳбарияти 31 ёшли италиялик футболчининг ижараси юзасидан римликлар спорт директори Вальтер Сабатини билан аллақачон музокара ўтказган, дея хабар беради Football Italia.

“Дженоа” эса ўз навбатида Боррьелло билан хамкорликни давом эттирмоқчи ва унинг ўрнига “Рома”га Альберто Джилардинони таклиф этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Боррьелло фаолиятида аллақачон “Милан”  ва “Ювентус”да ўйнаш тажрибаси бор.
Футболчи ўтган мавсумда Италия чемпионатида 28 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 гол киритган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru