Икром Алибоев: "Терма жамоа либосини кийиш ҳар доим шараф"

Khoja
22 янв 2026
"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев терма жамоадан чақирув ва олдиндаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

"Аввало бундан жуда ҳам мамнунман. Терма жамоа либосини кийиш ҳар доим шараф. Кўп йиллик танаффусдан сўнг терма жамоага қайтдик. Тўрт йилдан сўнг яна терма жамоа биланман. Бугунги машғулотлар асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга ва шунингдек, тўп билан тактик ҳужум қилишга қаратилди. Машғулотлар жуда қизиқарли ўтди. Худо хоҳласа, машғулотларда ва бўлажак ўйинларда ўзимни кўрсатиб Жаҳон чемпионатига боришсам, катта орзуларимдан бирига эришган бўламан".


KhojaMuallif
Manba: Uzbekistan FA