Икарди қайдномадан жой олмади

13 фев 2019, 19:46
“Интер” клуби Европа лигаси 1/16 финалида “Рапид”га қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Жамоа етакчиси ва сардори Мауро Икарди ўйин қайдномасидан жой олмади. “Интер” ушбу қарорга изоҳ бергани йўқ.

Бугун Икарди жамоа сардорлигидан маҳрум қилинганлиги ва эндиликда Самир Ханданович жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушиши ҳақида хабарлар чиққанди.


Манба: "Интер" клуби расмий Твиттер саҳифаси