

Хет-трик қайд этиб баҳс қаҳрамонига айланган мезбонлар форварди Златан Ибрагимович рақиб аъзоси Муҳаммад Эл-Мунирга ҳам жароҳат етказишга улгурди. Учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида Златан тўп учун ҳаводаги курашда қўлининг тирсак қисми билан Эл-Мунирнинг юзига зарба берди. Оқибатда, захирадан майдонга тушган Мунир жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлган.
Учрашувдан кейинги тиббий текширувлар натижасида эса 27 ёшли ливиялик ҳимоячининг яноқ суяги сингани маълум бўлди ва шифокорлар унга жарроҳлик амалиётини ўтказишни тавсия қилишмоқда. Шунингдек, Муҳаммад Эл-Мунир учун мавсум якунлаган бўлиши ҳам мумкин.
37 ёшли швециялик форвардга эса чемпионат мутасаддилари томонидан дисквалификация жазоси берилиши кутилмоқда.






