

Ёш ўзбекистонлик ҳимоячи Англия Кубогида “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабада (4:0) яна бир бор ўзини намоён этди ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Невиллнинг мақтовига сазовор бўлди.
"У — фантастик харид. Шу пайтгача ҳеч ким билмаган ўзбекистонлик ёш футболчи. Ҳозир эса ҳамма унинг қандай ўйинчи эканлиги ҳақида гапиряпти.
"Ливерпул"нинг прессинги билан юзма-юз келганда умуман хавотир нималигини ҳис қилмаган ёш марказий ҳимоячини ҳеч қачон кўрмагандим", – деди Невилл.

Аввалроқ Ҳусанов Гвардиоладан миннатдорлигинитаъкидлаган эди.



