ФИФА яна бир қарор устида ишламоқда

26 апр 2026, 09:45
ФИФА лигаларга ҳар мавсумда ўз мамлакатидан ташқарида битта ўйин ўтказишга рухсат бериши мумкин.

Ўтган йили "Барселона" ва "Вильярреал" Майамида, "Милан" ва "Комо" эса Пертда ўйнашни режалаштиришганди. Охир-оқибат, бу амалга ошмади.

ФИФА ҳозирда ҳар бир лигага олий дивизионнинг битта ўйинини ўтказиш имконини берувчи янги протокол устида ишламоқда.

"Ҳар қандай сўров иштирокчи клубларнинг миллий ассоциацияси, уларнинг конфедерацияси ва мезбон мамлакат футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланиши керак", – дейилади "The Guardian" хабарида.


Манба: The Guardian