Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди

Alisher Ostonov
16 ноя 2025
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес терма жамоа сафидаги 23-голини киритди.

Ҳужумчи ЖЧ-2026 саралашида Грузияга қарши ўйинда (4:0) гол урди. Торрес Испания терма жамоаси сафида 52-ўйинини ўтказди.

Голлар сони бўйича у тарихда 9-ўринга кўтарилди ва ҳужумчи Альфредо Ди Стефано билан бирга ҳимоячи Серхио Рамосга етиб олди. Тўпурарлар рўйхатида 8-ўринда Эмилио Бутрагено бормоқда - 26 гол. Рекорд эса Давид Виллега тегишли - 59 та тўп.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia