

"Барселона"га ўтиш мумкинми? Билмайман. Бироқ "Эспаньол"га қарши ўйнаш ажойиб бўларди. Бу содир бўлиши мумкин. Мен ижобий томонини излашга ҳаракат қиламан, агар шундай бўладиган бўлса, буни илиқ қарши оламан. Охир-оқибат, футбол – кундалик янгиликлар. Ҳамма нарса улар айтганидек бўлавермайди", – деди Гарсия.
Аввалроқ Гарсия "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. У 2024 йилда Испания терма жамоаси билан Олимпиада чемпиони бўлди.
Гарсия ушбу мавсум 38 ўйинда қатнашиб, 51 та гол ўтказиб юборди ва 8 та ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади. У 146 та сэйв билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Унинг "Эспаньол" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, товон пули – 25 млн евро. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг тахминий баҳоси– 20 млн евро.



