Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди

Tolibjon Qosimov
18 ноя 2024
Суперлига клублари аллақачон кейинги мавсум тараддудини кўришни бошлаб юборишган.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби янги мавсумда олдига катта мақсадларни қўйишга шайланмоқда. Афтидан "Навбаҳор" етакчиларининг аксари Фарғонага йўл олишади. "Лочинлар" ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоев фарғоналиклар билан келишувга эришган. У "Локомотив"нинг таклифини рад этган. Бундан ташқари, "Нефтчи" жамоаси "Пахтакор" етакчиларидан бири Ҳожиакбар Алижоновга ҳам таклиф билан чиққан. Қизиғи, фарғоналиклар Алижоновга "Навбаҳор" орқали чиққани ҳақида маълумот олдик.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia